14:24 | 26.10.23

                       

Абдулла Арипов ШҲТ ҳудудида сунъий интеллектни ривожлантиришни таклиф қилди

Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида қўшма юқори технологиялар кўргазмасини ташкил қилиш режалаштирилган.

2023 йил 26 октябр куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Tazabek маҳаллий нашри хабар берди.

Фото: Tazabek

Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор таклифларни илгари сурган.

Бу ҳақда бош вазири Абдулла Арипов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 22-йиғилишида маълум қилган.

Ўзбекистон ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқоти дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни бошлашни таклиф қилган, у инновацион ривожланиш, рақамлаштириш ва роботлаштириш, сунъий интеллект ва биотехнологиялар, фармацевтика каби соҳаларни қамраб олади.

«Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудлари ўртасида инновацион ҳамкорлик ҳафталигини ўтказиш, қўшма юқори технологиялар кўргазмасини ташкил этишни режалаштирганмиз,» – деди республика бош вазири.

Шунингдек, ШҲТ давлатлари бой энергетика ва қишлоқ хўжалиги ресурсларига эга бўлиб, маълумотларга кўра, 2022 йилда Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 22 фоизга ошган. 2023 йилнинг 9 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми яна 15 фоизга ошган.

Бундан ташқари, 2023 йил бошидан буён Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар сармояси иштирокида 100 дан ортиқ янги корхоналар ташкил этилган ва уларнинг умумий сони 8 мингтага етган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 25-26 октябр кунлари бош вазир Қирғизистонда бўлиши ва Абдулла Арипов Бишкекка ташрифи чоғида Беларус бош вазири билан учрашгани хабар қилинганди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: