18:46 | 31.08.23 5277

«Абдулла Орипов» филмининг катта премераси бўлиб ўтди

Филмда Абдулла Ориповнинг Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида ўтган ва ижодга илк қадам қўйган болалик йиллари, Тошкент шаҳрида ўтказган талабалик даврлари, ижод намуналарининг илк нашри, унинг шоир бўлиб шаклланишидаги ҳиссиётлари ва туйғулари, шоирга хос севгиси, машҳурликнинг келиши ва Америкада ўтган сўнгги йиллари очиб берилади.

Кеча, 30 август куни Киночилар уйида узоқ кутилган «Абдулла Орипов» бадиий филмининг катта премераси ўтказилди. Намойишдан аввал саҳнага Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, Абдулла Ориповнинг рафиқаси Ҳанифа Мустафаева ва фильм ижодкорлари таклиф этилди. Агентлик директори Президент топшириқлари асосида яратилган фильмни суратга олишда кўмак берган барча ижодкорларга самимий ташаккурини изҳор қилиб, премьерани очиб берди. Тадбирга маҳоратли актриса Дилноза Кубаева ва «Шуҳрат» медали соҳиби Ҳамза Ҳасанов бошловчилик қилди.

Шундан сўнг Абдулла Ориповнинг рафиқаси Ҳанифа Мустафаева саҳнага чиқиб, ҳиссиётлари билан бўлишди.

Филм суратга олингани учун президент Шавкат Мирзиёевга, киноижодкорларга раҳмат айтаман. Бу воқеа мен учун ҳам изтиробли, ҳам фахрли. Тасаввур қилишим қийин, — деди Ҳанифа ая ва шоирнинг сўнгги йилларда битилган «Имтиҳон» шеърини катта саҳнада ўқиб эшиттирди.

Нутқлардан сўнг Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлиги номидан шоирнинг оила аъзоларига гулдасталар тақдим этди.

Филмда Абдулла Ориповнинг Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида ўтган ва ижодга илк қадам қўйган болалик йиллари, Тошкент шаҳрида ўтказган талабалик даврлари, ижод намуналарининг илк нашри, унинг шоир бўлиб шаклланишидаги ҳиссиётлари ва туйғулари, шоирга хос севгиси, машҳурликнинг келиши ва Америкада ўтган сўнгги йиллари очиб берилади.

Филмда бош ролларни «Дўстлик» ордени соҳиби, Абдулла Ориповнинг шогирди, шоир Шодмонқул Салом ва маҳоратли актриса Райҳон Асадова ижро қилган. Шунингдек, Абдулла Ориповнинг кексалик даврини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Сурхондарё театри актёри Қудратилла Бурхонов, шоирнинг рафиқаси Ханифа Мустафоева ролини эса Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова ижро қилган.

Филм бош режиссёри Музаффархон Эркинов, сценарий муаллифлари Абдуқаюм Йўлдошев ва Муқаддас Усмонова (Минхожиддин Мирзо, Фурқат Усмонов иштирокида), бош оператор Равшан Мирзакамолов, бош муҳаррир Эркин Аъзам, бадиий раҳбар Шуҳрат Ризаев, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1034
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 895
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 546
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 459
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1165
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 952