11:03 | 30.05.24
Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш қачондан бошланиши маълум бўлди. Имтиҳонлар июл-август ойларида ўтказилади.
Абитуриентлардан хужжатларни қабул қилиш 5 июндан бошланади ва 25 июнгача давом этади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар «аввал тест, сўнг танлов» тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади.
Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.
Олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.
Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:
Коллеж ва техникумларда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: