Бу моддалар ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ва ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатишни назарда тутади.
«Суд мажлисида хукукбузар тарикасида сурок килинган Аброр Абдуазимов қуйидагиларни, яни 2023 йил 6 феврал куни Шайхонтохур тумани ҳокимлигига ўз иши билан борганлигини, жаҳл устида бақир чақир қилиб жанжал кутарганлигини, милиция ходимларини қонуний талабларини бажармаганини, қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўраб курсатмалар берди», — дейилади қарорда.