8:56 | 08.12.23
Ҳаво ҳарорати -2 даражагача совуқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Ҳарорат +6…+8 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат -2 даража совуқ ҳамда +3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда ҳаво бироз булутли бўлади, қор, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ бўлади, Навоий вилоятининг шимолида -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шунингдек, туман тушиши мумкин. Ҳарорат +5…+10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларга ёмғир ёғади, фақат Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат +8…+13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат +7…+12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларга қор, ёмғир ёғади. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: