10:39 | 27.10.23 529

Аёлларнинг жамиятдаги ўрни бўйича давлатлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон аёлларга яратилган шароитлар бўйича Марказий Осиёда тўртинчи ўринни эгаллаган.

Аёллар хотиржамлиги ва хавфсизлиги индекси (Women Peace and Security Index) аёлларнинг жамиятдаги ўрни бўйича давлатлар рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтингда 177 та давлат қатнашган.

Фото: Bugun.uz

Women Peace and Security Index рўйхатида келтирилган давлатлар аёллар хавфсизлиги, жамият ишларига аралашиш ва уларга нисбатан адолат мезонлари бўйича сараланган.

Ушбу рўйхатда Ўзбекистон 94-ўринни эгаллаб, Тожикистон (90 ўрин), Қозоғистон (80-ўрин) ва Туркманистон (58-ўрин) дан аёлларга яратилган шароитлар бўйича ортда қолган. Қирғизистон эса рейтингнинг 95-ўрнидан жой олган.

Рейтингга кўра, аёлларга бўлган энг яхши шароит бўйича Дания биринчи ўринни эгаллаган. Швейцария иккинчи ва Швеция учинчи ўринда қайд этилган. Аёллар энг кўп азият чекадиган мамлакат сифатида Афғонистон (177-ўрин) энг сўнгги ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда «Аёллар дафтари»га киритилган уч минг хотин-қизнинг турар-жой ижара учун компенсация тўлаб берилгани хабар қилинганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 959
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 874
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 535
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 445
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1149
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 946