12:01 | 04.09.23 548

Қайси банклар расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга ипотека кредити беради?

Ушбу кредитларни қандай олиш шартларини банкларнинг веб-сайтларида эълон қилинган.

Ўзбекистонда етарли расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ипотека кредитлари пайдо бўлиши шу йилнинг баҳорида маълум қилинган эди. Тегишли фармон Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган.

«Банкир» Telegram каналидаги маълумотларга кўра, қуйидаги банкларда янги шартлар пайдо бўлди:

  • Ipotekabank 20 йилгача муддатга 30-50 фоиз бошланғич тўлов билан йиллик 17-18 фоиз ставкаси билан;
  • Turonbank 20 йилгача муддат билан 50% бошланғич тўлов йиллик 16 фоиз ставкаси билан;
  • Agrobank ҳам 20 йилгача муддат билан 15%лик бошланғич тўлов асосида йиллик 18 фоиз ставка асосида;
  • МКБанк 20 йилгача бўлган муддатда 15 % бош тўлов билан йиллик 18 фоиз ставкаси билан;
  • Asaka’да 20 йилгача бўлган муддатда 40% бош тўлов асосида йиллик 17 фоиз ставкаси билан;
  • СҚБ эса 30 % бошланғич тўлов йиллик 17 фоиз ставкаси билан 20 йилгача муддатга;
  • Hamkorbank’да бошланғич тўлов 15% билан йиллик 19 фоиз ставкаси асосида 20 йилгача;
  • Xalq banki’да 20 йилгача муддатга 15%дан бошланғич тўлов йиллик 17 фоиз ставкаси асосида;
  • ОФБ ҳам 20 йилгача 50 % бошланғич тўлов билан йиллик 18 фоиз ставкаси асосида;
  • Ipak yo’li банкда эса 6 йилгача бўлган муддатда 50% бошланғич тўлов асосида 24 фоиз ставкаси билан 800 млн сўмгача ажратади;
  • Tengebank’да 10 йилгача 50%дан бошланғич тўлов билан йиллик 25,9 фоиз ставкаси асосида берилади.

Лекин, барча банклар (Tengebank’дан бошқа) Тошкент шаҳрида максимал 416,5 млн сўмгача, вилоятларда эса 327,5 млн сўмгача ажратиши мумкин. Ушбу максимал миқдор Tengebank’да 620 млн сўмни ташкил этади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1602
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1030
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 628
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 554
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1290
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1085