16:45 | 30.06.24
Андижонда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири шифохонага юборилган (видео).
Андижон вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати 4 та машина иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Хабар берилишича, 2024 йил 29 июнь куни соат 20:50 ларда, Марҳамат тумани «Гар-Гар» МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-138 автомобиль йўлининг 33 км.да, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Т.М. ўзининг Nexia-2 русумли транспорт воситасида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга кескин чиқиб юбориши оқибатида, асосий йўлдан келаётган Маtiz русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган. Маtiz транспорт воситасининг ҳайдовчиси эса руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетган ва ўз йўналишида келаётган Nexia, Тracker машиналари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, Маtiz автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган. Шунингдек, транспорт воситалари теҳник шикастланган
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: