20:12 | 02.07.24

                       

Фарғонада зўравонликни тарғиб қилганларга чора кўрилди

“Қабрга ўзини кўмиб юборинглар». Фарғонада зўравонликни тарғиб қилганларга чора кўрилди (видео).

Ижтимоий тармоқларга зўравонликни тарғиб қилувчи видео материалларни жойлаштирган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 1994 йилида Қува туманида туғилган, Фарғона шаҳар Шифокорлар маҳалласида яшовчи фуқаро ўзининг Instagram аккаунтида «Шоқоллар» сарвлаҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видео материалларни жойлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига кўра ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Шу куни билмасдан хато иш қилиб қўйдик. Ишимиздан пушаймонман. Илтимос бошлаётган ҳар бир ишингиз ва ҳаракатингизни ўйлаб қилинг. Маслаҳатлашиб видео олинглар. Биз қилган ишимиздан афсусдамиз. Минг бор узр сўрайман. Кечиринглар», — деди ҳуқуқбузарлардан бири.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: