19:21 | 02.07.24

                       

Украинада суиқасдга учраган қозоғистонлик журналист вафот этди

Украинада суиқасдга учраган қозоғистонлик журналист вафот этди. У шу кунгача ижтимоий ва диний адоват қўзғатишда айбланиб, қидирувда бўлган.

Қозоғистоннинг журналисти Айдос Содиқов суиқасд оқибатида вафот этди. Бу ҳақда унинг аёли маълум қилди.

Хабар берилишича, 18 июнь куни «База» You Tube канали эгаси Айдос Содиқов ва унинг аёли бўлган машинага ўқ узилган. Ўқ журналистнинг бошига теккани айтилмоқда. Журналист оғир аҳволда шифохонага олиб келинган. Суиқасд оқибатида журналистнинг аёли тан жароҳати олмаган.

«3 нафар фарзанднинг отаси, ҳақиқий Қозоқ ўғлони Айдос Киев вақти билан соат 3 да бизни тарк этди. Айдос ҳаётини Қозоғистон учун бағишлади ва қотиллар қўлида шаҳидлардек вафот этди. Ўн уч кун давомида Айдос реанимацияда ҳаёт учун курашди, аммо мўъжиза содир бўлмади», — деб ёзди журналистнинг аёли Facebookʼдаги саҳифасида.

Украина Бош прокуратураси 21 июнь Қозоғистон фуқаролари Алтай Жаканбоев ва Мейрам Каратаев суиқасд уюштиришда гумон қилинаётган шахслар эканлиги ҳақида хабар берган.

Қозоғистон Бош прокуратураси иккинчи гумонланувчининг қаердалигини аниқлаш учун тергов-тезкор тадбирларини ўтказмоқда. Бу бўйича тегишли кўрсатма Қозоғистон Президентига берилган. Наталя Содиқова гумонланувчилардан бири полициячи эканини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Содиқов рафиқаси Наталя билан қочқин мақомига эга бўлган. Қозоғистонда улар 2023 йилдан буён ижтимоий ва диний адоват қўзғатишда айбланиб, қидирувда бўлган. Улар Украинада истиқомат қилишган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: