21:57 | 02.07.24

                       

Тошкентда ер ости метро бекатларининг баъзи ёпиқ вестибюллари очилмади

Тошкентда ер ости метро бекатларининг баъзи ёпиқ вестибюллари очилмади. «Тошкент метрополитени» ДУК бунинг сабабини маълум қилди.

Тошкентда «Халқлар дўстлиги» метро бекатидаги ёпиқ вестибюль фаолияти бир ой муддатда қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, 2023 йилда «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан вестибюллар фаолиятини йўлга қўйишга доир ташаббуслар ҳукумат муҳокамасига тақдим этилган ва ҳукумат томонидан бу ишлар амалга оширилишига рухсат берилган. Шундан сўнг, Тошкент метрополитени қошида очилган «Тошметротранс» МЧЖ лойиҳа институти томонидан барча ёпиқ вестибюлларни ишга тушириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда, лойиҳалар бўйича тегишли хулосалар олинган бўлиб, қурилишни амалга оширувчи ташкилот аниқланиши учун бу лойиҳа тендерга жойлаштирилган. Бу жараён босқичма-босқич шаклда амалга ошишини инобатга олган ҳолда, қурилиш ишлари яқин бир ой муддатда бошланиши айтилди. Қурилишнинг тугаш муддати хусусида эса, қурилиш жараёнларининг техник ҳолатига кўра қўшимча маълумот тақдим этилади.

Шунингдек, «Халқлар дўстлиги» бекатида мавжуд эскалаторни янгисига алмаштириш учун ёпилган иккинчи вестибюлда ҳозирда жадал ишлар амалга оширилмоқда ва бу вестибюль фаолияти бир ой муддатда қайта йўлга қўйилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: