20:12 | 15.05.24

                       

Андижонда носозлик туфайли Lacetti ёниб кетди

Андижонда двигатель қисмидаги носозлик туфайли Lacetti ёниб кетди.

Андижон вилояти Асака туманида Lacetti русумли транспорт воситасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 15 май куни соат 11:20 ларда Асака тумани «Қашқар» маҳалласи Зиёлилар кўчасидан ўтган 4Р-112Э Асака—Ҳумо автомобиль йўлининг 2-километрида 58 ёшли С.А.га тегишли Lacetti русумли транспорт воситасининг двигатель қисмидаги носозлик туфайли ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин оқибатида транспорт воситасининг олд қисми қисман ёниб кетган, тан жароҳати олганлар йўқ. Ўт ўчирувчи экипажлар томонидан ҳозирда ёнғин бартараф этилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: