7:39 | 08.06.24

                       

Андижонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар жами 126 млн сўмлик электр энергиясини ноқонуний ишлатган.

Хонобод шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан «Ўзенергоинспекция» вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Х. автомобилларни ювиш шохобчасини ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча уланиб, жами 126 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: