22:18 | 21.05.24

                       

Андижонда фаррош аёл ишдан бўшатишгани учун ўзини ёқиб юборишини айтди

Андижонда фаррош аёл ишдан бўшатишгани учун ўзини ёқиб юборишини айтди. У талаблари бажарилмаса, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилган.

Ижтимоий тармоқларда «Андижон механика завод»ининг фаррош ходими ишдан бўшатилишига рози эмаслигини айтган овозли ёзуви эълон қилинди. Овозли ёзувда у талаблари бажарилмаса, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу суҳбат узоқ вақт олдин ёзиб олинган. Ўша пайтда Н.М. бир неча бор, хусусан, Мирзо Улуғбек туман Жиноят ишлари бўйича суди томонидан 2021 йилда 169-модда (Ўғрилик)нинг 1-қисми бўйича, Пахтаобод туман Жиноят ишлари бўйича суди томонидан 2023 йилда 168-модда (Фирибгарлик)нинг 1-қисми бўйича судланган ва охирги жазони тугатмасдан яна қонунни бузиб, тергов остида бўлган.

«Н.М. меҳнат интизомини бузганлиги ва доимий равишда иш жойида бўлмаганлиги сабабли ишдан бўшатилган. Унинг ишдан бўшатилиши норозиликка сабаб бўлиб у ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилиб, раҳбариятни музокарага мажбурламоқчи бўлди. Вазият ҳал қилинди ва музокаралар олиб борилди», — дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, ҳозирги вақтда Н.М. Пахтаобод туман жиноят ишлари судининг 2024 йил 19 апрелдаги қарори билан ЖК 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича 3 йил 8 ойгача озодликдан маҳрум этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: