14:53 | 28.01.24

                       

Андижондаги божхона постида ходим аёлнинг юкларини тепиб ташлагани видеоси тарқалди – видео

Вилоят божхона бошқармаси ходимнинг хатти-ҳаракатига нисбатан суриштирув ишлари олиб борилаётганини билдирди.

Андижон вилоятидаги «Дўстлик» божхона постида божхона ходими аёлга нисбатан қўпол ҳаракатларни амалга ошириб, унинг юкларини сочиб ташлагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси муносабат билдирди.

Мазкур видеомурожаат тегишли тартибда ўрганилганда, ушбу ҳолат 2023 йилнинг 25 октябр куни бўлганлиги аниқланган.

Ҳозирда ходимнинг хатти-ҳаракатига нисбатан хизмат текширув тайёрланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: