10:35 | 28.09.21

                       

АҚШ давлат котиби ўринбосари Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат департаменти бу бўйича маълумот берди

АҚШ давлат котиби ўринбосари Венди Шерман Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти сайтида хабар берилди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, давлат котиби ўринбосари Ўзбекистонга келгач, 4 октябрь куни юқори лавозимли амалдорлар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади.

Таъкидланишича, давлат котиби ўринбосари Тошкентдан сўнг 6 октябрь куни Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб, бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. 7–8 октябрь кунлари эса Покистоннинг Исломобод шаҳрига бориб, юқори мартабали расмийлар билан кўришади.

Аввалроқ Туркия президенти Ўзбекистонга келиши маълум қилинган. Шунингдек, Қатар ташқи ишлар вазири илк марта Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: