Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади. Давлат гранти талабалар учун таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади.
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали 2 босқичда оширилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Bugun.uz’га хабар берди.
Бунда:
- соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл;
- бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади.
Амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл эди.
Давлат гранти талабалар учун таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади.
Бунда:
- таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;
- ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади;
- таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: