11:53 | 14.11.23
Оқибатда табиатга 180 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Қашқадарё вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ўзгариш бошқармаси матбуот хизмати хабар қилишича, Қашқадарё вилояти Китоб туманида фуқаро томонидан қайрағоч дарахтларини ноқонуний кесиб ташлаганлик ҳолати аниқланган.
Қайд этилишича, Китоб тумани инспекторлари ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейди ўтказилган.
Натижада фермер хўжалиги ер майдони атрофидаги 21 туп қайрағоч ҳеч қандай рухсатномаларсиз кесиб ташлангани аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича 180 миллион 840 сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.
Шунингдек, ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар туман прокуратурасига тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Андижонда ободонлаштириш ходимлари 28 туп дарахтни кесиб ташлагани аниқланганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: