13:18 | 22.06.23 2356

Қашқадарёда ободонлаштириш ходими каналда чўкиб кетди

Марҳумнинг танасида жароҳат излари аниқланмаган

Жорий йилнинг 18 июн куни Қашқадарёда фуқаро каналга тушиб кетиб, вафот этгани тўғрисида хабар берилди. Бу ҳақда Қарши шаҳар прокуратураси ахборот хизмати Bugun.uz нашрига маълум қилди.

Аниқланишича, фуқаро Б.Ш. Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси ишчиси, 1988 йилда Қарши туманида туғилган, Қарши тумани Қоратепа МФЙда яшаган.

У 2023 йилнинг 18 июн куни соат 18:00 лар атрофида Қарши шаҳар, Нефтчилар МФЙ ҳудудида жойлашган вилоят Олимпия захиралари спорт коллежи ёнидаги каналга тушиб кетиб, вафот этгани айтилди.

Мазкур ҳолат бўйича, ҳодиса жойи шаҳар прокуратураси томонидан кўздан кечирилиб, процессуал тартибда расмийлаштирилгани билдирилди.

Марҳум Б.Ш.га нисбатан суд-тиббий экспертиза тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди ва унинг танаси ташқи томондан кўздан кечирилди. Экспертизада бирор-бир тан жароҳати аниқланмагани айтилди.

Марҳум Б.Ш.нинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 207
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1891
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2624
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 604
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 829
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 760