7:39 | 03.06.24
«Бахти Ташкентский»га доир очиқ суд қачон бошланиши очиқланди. Мазкур судда жами 37 кишининг жиноят ишиси кўриб чиқилади.
«Бахти Ташкентский»га оид очиқ суд 2024 йил 3 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида 3 июнь соат 10.00 да Б. Қудратуллаев ва бошқаларга (жами 37 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.
Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Б. Қудратуллаев, Ш. Курбанов, Б. Зафаров, Ш. Раҳимов, А. Ходжаев, Д. Шарипов, А. Мирзаханов, Ш. Сулаймонқулов, А. Норкулов, С. Хатамов, Н. Жуманиязова, Р. Шакуров, Ш. Қудратуллаев, Т. Турмонов, Ф. Вапаев, М. Насырходжаев, Д. Мўминхўжаев, М. Усмонбоев, М. Шодманов, Б. Худаяров, А. Машрафханов, В. Курбанов, А. Махамадиёров, А. Джураев, Б. Бакаев, И. Қудратуллаев, А. Алиев, Ж. Солиев, А. Турсунбоев, Б. Нармирзаев, Ф. Камалов, М. Мирзоев, Н. Багадиров, А. Щелёв, М. Курбанов, О. Исламов ва М. Ибадуллаев Жиноят кодексининг:
билан жиноятлар содир этганликда айбланмоқда.
Шунингдек, 36 нафар судланувчига нисбатан «қамоққа олиш» ва 1 нафарига “гаров“ тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: