13:30 | 23.05.24

                       

Банкларга ипотека кредитлари учун ресурслар ажратиш тўхтатилганига муносабат билдирилди

Банкларга ипотека кредитлари учун ресурслар ажратиш тўхтатилганига муносабат билдирилди.

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (ИҚМК) тижорат банкларига кредит ресурслари ажратиш тўхтатилгани бўйича хабарларни рад этди.

Ижтимоий тармоқларда банклар ИҚМК маблағларидан иккиламчи бозорда уй-жой сотиб олиш учун 17−18 фоиз ставкада ажратиладиган «арзон» ипотека кредитларини беришни тўхтатгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Компания тижорат банкларига 17−18 фоизлик ипотека кредитлари учун ресурслар ажратишда давом этиб келмоқда», — дейилади ИҚМК хабарида.

ИҚМК 2022 йил 14 майда Осиё тараққиёт банкидан (OТБ) 150 млн доллар миқдорида кредит жалб қилинганини эслатган. Банкларга имтиёзли ставкадаги маблағлар аввалгидек шу кредит линияси ҳисобига ажратилмоқда. Ўз навбатида, банклар компанияга мувофиқ талаблар асосидаги портфелларини босқичма-босқич тақдим этмоқда.

OTБ 2019 йилда ҳам аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида банкларни молиялаштириш учун компанияга 150 млн доллар ажратганди. Режага кўра, ушбу маблағлар 2023 йилнинг биринчи чораги охиригача босқичма-босқич ишлатилиши керак эди, бироқ талаб юқори бўлгани сабабли маблағ бир йил аввал тугади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: