11:02 | 21.11.21

                       

Байден навбатдаги президентлик сайловида номзодини кўрсатадими?

АҚШ президентига яқин доиралар бу бўйича маълумот берди

АҚШ президенти Жо Байден ва унга яқин доиралар 79 ёшли Америка етакчисининг 2024 йилда иккинчи муддатга сайланиш режаси борлигини маълум қилди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «The Sun»

Маълум қилинишича, Байден тарафдорлари давлат раҳбарини яна бир муддат Оқ уйда қолдиришга ҳаракат қилмоқда, чунки кўплаб демократлар АҚШ президенти кейинги сайловларда иштирок этмаслиги мумкинлигини тахмин қилган. Жумладан, бунга кейинги сайловда Байденнинг 81 ёшга тўлиши ёки унинг президентлик рейтинги тушиб кетаётгани сабаб бўлиши айтилган.

«Мен ундан эшитган ягона нарса шуки, у яна номзодини қўйишни режалаштирмоқда ва мен бундан хурсандман», — дейди Байденнинг дўсти ва собиқ демократ сенатор Крис Додд.

Бундан ташқари, АҚШ етакчиси шу ой бошида демократик партия учун маблағ йиғиш тадбирида сайловда қатнашиш ниятини маълум қилган. «У омма олдида айтган ҳар бир сўзига қаттиқ ишонади. Агар у ишни жисмонан ва ҳиссий жиҳатдан бажара олмаслигини тушунса, сайловда қатнашмайди», — деган Пенсильвания собиқ губернатори Эд Ренделл.

Аввалроқ Жо Байденда тиббий кўрик давомида бир нечта касаллик аниқланганди. Шунингдек, Байденнинг президентлик фаолияти рейтинги борасида яна антирекорд қайд этилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: