14:02 | 15.09.24
⚡️«Ўлсам жанозамни булбул ўқисин» шеъри билан танилган Бибисора Туробова вафот этди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова бугун, 15 сентябрь куни 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Уюшма ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Бибисора Туробова 1952 йилнинг 1 сентябрь куни Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти Хатирчи туманида туғилган. Ўрта мактабдан кейин Мактабгача таълим техникумида ўқиб, сўнг Самарқанд давлат педагокогика институтида таълим олган.
Ўз вақтида Бибисора Туробова Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, меҳрибонлик уйи директори лавозимларида фаолият юритган.
1990 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган. 10 га яқин шеърий китоблари нашр этилган. Айниқса, «Келин салом» ва «Мен излаган қувонч» шеърий китоблари катта эътибор топди. Унинг «Ўлсам жанозамни булбул ўқисин» шеъри жуда машҳур.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: