7:39 | 01.06.24

                       

Британияда 41 ёшли аёл эрига ҳожатхонага киришни тақиқлади

Британияда эрига ҳожатхонага киришни тақиқлаб, тиш пастаси ейишга мажбурлаган аёл қамалди

Буюк Британияда 41 ёшли аёл турмуш ўртоғига ҳожатхонага боришни тақиқлаб қўйди. Оқибатда, у 20 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Қайд этилишича, 41 ёшли Сара Ригби ва 40 ёшли Гарет Жонс онлайн танишув сайтда танишган. 2021 йил июль ойида эса улар романтик муносабатга киришган. Орадан вақт ўтгач, аёл эркакни сиқувга олган. Улар Буюк Британиянинг Уинсфорд шаҳрида, аёлнинг отасининг уйида эр-хотин бўлиб яшашган. Лекин, аёл жуфтидан ижара учун ойига 700 фунт стерлинг тўлашини талаб қилган. Шунингдек, аёл унинг ҳамма нарсаларини гаражга олиб чиқиб қўйган ва унга душ/ҳожатхонага киришни тақиқлаб қўйган. Бундан ташқари, Ригби Жонснинг ёмон ҳидидан шикоят қилиб, уни тиш пастасини ейишга мажбурлаган.

Маълумотларга кўра, аёл шеригини камситган ва ҳақорат қилган. У эркакнинг вазнидан норози бўлиб, унинг овқатланишини назорат қилган.

«Менда нимадир нотўғри эканлигига ишона бошладим», — деди Жонс.

Жонс аёлнинг айтганини қилмаганида, уни деразалари очиқ ҳолда, адёлсиз, полда ухлашига мажбурлагани, овқат бермагани, калтаклагани ва ҳатто ички кийимида уйдан ҳайдаб юбориши билан пўписа қилгани аниқланди. Аёл хатто унинг молиявий аҳволини назорат қилиб, дўстлари ва оиласи билан кўришишга тўсқинлик қилган.

«Мен ўзимни тузоққа тушгандек ҳис қилдим. У ҳар доим кетмоқчи бўлсам, нарсаларимни ташлаб юборишини ва зўравонлик учун мени айблашини айтди. У аввалги шериклари билан шундай қилган», — дейди Жонс.

Эркак охири бу ишларга чидай олмай уйдан қочиб кетган. 2022 йил март ойида у полицияга мурожаат қилган. Текширувлар давомида Ригби Жонсни таҳқирлашни давом эттирган. Аёл суд мажлисларига бормаган ва айбига иқрор бўлмаган.

Суд хулосасига кўра, аёл 20 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Унинг бу ишларига, болалик травмаси сабаб бўлгани маълум қилинди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: