0:55 | 03.10.23 1477

Бухорода 2025 йилда иккита шамол электр станцияси қурилади

Қорақалпоғистонда эса шундай станциялардан тўрттаси ишга тушади.

2025 йилда Бухоро вилоятида иккита, 2026 йилда Қорақалпоғистонда 4 та шамол электр станцияси ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 мегаваттдан бўлган 2 та ҳамда 2026 йилда Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1 минг 600 мегаваттга тенг бўлган 4 та шамол электр станцияси ишга туширилади.

Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистонда 200 мегаватт қувватли шамол электр станциясини қуриш бўйича тендер давом этмоқда.

Бундан ташқари, 2023 йил якунига қадар умумий қуввати 1,8 гигаваттга яқин кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ишга туширилиши ҳам режалаштирилган.

Таъкидланишича, тизимли ишларнинг амалга оширилиши натижасида 2026 йилга бориб, Ўзбекистонда умумий қуввати 8 минг мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари, 868 мегаватт қувватга эга янги гидроэлектр станциялари иш бошлайди.

Ижобий сиёсий ташаббуслар, молиялаштиришда нисбатан эркин шароитлар натижасида яшил энергетиканинг ривожланаётгани энергия ва экологик муаммоларни ҳал этишга хизмат қилади.

Шунингдек, энергетика соҳасида ишлаб чиқариш кўлами ортиб, пироваридида мамлакатнинг энг олис ва чекка ҳудудларига ҳам электр энергияси етиб боради. Аҳоли электр токи билан узлуксиз таъминланади.

Бугунги кунда экологик муаммолар сабабли гидроэлектр станциялари ҳамда иссиқлик электр станцияларига муқобил равишда яшил энергетика манбаларининг ҳам яратиб борилиши келгусида энергия тақчиллигининг олдини олиш учун зарур чоралардан бирига айланиб улгурди. Шу сабабли ҳудудларда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, қуёш ва шамол электр станциялари, кичик гидроэлектр станцияларнинг ишга тушириб борилиши самарали ечим бўлиб хизмат қилиши табиий.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 342
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1933
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2673
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 615
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 844
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 797