11:04 | 01.08.23 2599

Бухорода 23 та дўкон ёниб кетди — видео

Ёнғин оқибатида 15 та дўконнинг шифт қисми ва дўкондаги товарлар ёнган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар беришича, 1 август соат 02:05 да вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига вилоят Миллий гвардия ходимлари қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳридаги Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконлари (халқ тилида эски ПМК савдо мажмуаси)да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълум қилган. Воқеа жойига вилоят гарнизонидан 11 та ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда 7 та ҳамкорликдаги хизматларнинг техникалари жалб этилган. Ёнғин жойига соат 02:07 да етиб борилиб, савдо дўконларининг тахминан 700 метр квадрат майдонга тарқалиб ёнаётгани тўғрисида маълумот олинган ва соат 03:11 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида 15 та дўконнинг ички товар маҳсулотлари ва шифт қисми ёнган. Худди шу манзилда бўлган «Бухоро марказий деҳқон бозори»га қарашли 1 қаватли савдо павильонидаги 8 та савдо дўконлари (жами 23 та савдо дўкони) ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари ёниб зарар кўрган.

Ёнғиндан бозор тасарруфидаги павилон ва савдо дўконларининг 10 минг метр квадрат майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Содир бўлган ёнғин юзасидан вилоят ИИБ ва ФВБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги ўрмонзордаги ёнғин бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1089
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 908
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 557
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 471
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1180
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 964