9:13 | 03.03.24

                       

Бухорода Аи-80 бензинини қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди

Бухорода 14 киши ноқонуний даромад орттириш мақсадида уйида Аи-80 маркали бензин сотаётгани аниқланди. Улардан жами 1270 литр бензин ашёвий далил сифатида олинган.

Бухорода Аи-80 маркали бензинни қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган. Унда 14 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида Аи-80 маркали бензин ёнилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланиб, улардан жами 1270 литр бензин ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: