12:22 | 22.12.23

                       

Бухорода хонадонини фоҳишахонага айлантирган шахсга суд ҳукми ўқилди

Суд судланувчига нисбатан қилган жиноят ишидан чин дилдан пушаймонлигини инобатга олган ҳолда қилган жиноятига мос равишда жазо тайинлаган.

Судланувчи Р.M.Ҳ ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, 2023 йил 11 феврал куни соат 20:10 ларда ўзига тегишли бўлган Бухоро шаҳар «Кўкалдош» МФЙ, «M.Улуғбек» кўчаси 6-уйда фуқаро У.О. ва D.А.нинг жинсий алоқа қилиши учун хона ажратиб, шарт-шароит яратиб берган.  Бунинг эвазига О.У. дан 100.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, ғаразли ва бошқа ниятларда фоҳишахона ташкил қилган.

Фото: Bugun.uz

Шу куни соат 20:30 ларда, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида M.Раҳматова ушланиб, ундан жами 100.000 сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Суд мажлисида судланувчи Р.M.Ҳ айбига тўлиқ иқрор бўлиб, дастлабки суриштирувда берган кўрсатувларини тасдиқлашини, 2023 йил 11 феврал куни соат тахминан 20:10 ларда уйида, яъни Бухоро шаҳар «Кўкалдош» МФЙ, «M.Улуғбек» кўчаси 6-уйда уй-юмушлари билан шуғулланиб турган вақтида, унга (у кейинчалик исмини билган) О.У қўнғироқ қилиб, қизи борлигини, у билан бирга жинсий алоқа қилишлари учун уйидан жой ажратиб беришини сўраганини айтган.

Шундан сўнг,  M.Р. О.У.га 100.000 сўм эвазига қизи билан бирга жинсий алоқа қилиши учун ўзининг яшаш уйидан жой ажратиб беришини айтган. Бироздан сўнг О.Усмонов (кейинчалик исмини билган) А.Дилиева билан бирга унинг яшаш уйига келган ва О.Усмонов унга олдиндан келишилган 100.000 сўмни берган.

Аёл пулни олиб, уларга ётоқхонага кириши мумкинлигини айтган. Бироздан сўнг унинг яшаш уйига ИИБ ходимлари холислар иштирокида кириб келган. ИИБ ходими ундан уйда ким борлиги тўғрисида сўраганида, уйида бир қиз ва йигит борлигини билдирган. Шу вақтда О.Усмонов ва А.Дилиева ётоқхонадан чиққан, сўнг у ИИБ ходимларига бўлиб ўтган ҳолатни, яъни О.Усмонов ва А.Дилиеванинг жинсий алоқа қилишлари учун яшаш уйидан жой ажратиб берганлигини айтиб берган.

Шунингдек, M.Р. О.Усмоновдан олган 100.000 сўм пулни ИИБ ходимларга ихтиёрий равишда тақдим қилганлигини, улар пулни холислар иштирокида, баённома тузган ҳолда аёлдан олиб, оқ конвертга солганликларини, бундан олдин ҳеч кимга жинсий алоқа қилиши учун жой ажратмаганлигини, О.Усмонов унга танишининг номидан қўнғироқ қилганлиги сабабли, унга ишониб, жинсий алоқа қилиши учун жой ажратиб берганлигини баён қилган.

Шу билан бирга, M.Р. Бухоро шаҳар «M.Улуғбек» кўчасидаги 6-уй унга тегишли эканлигини, унинг ушбу қилмишидан оила аъзоларининг хабари йўқлигини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, нафақада эканлигини инобатга олиб, қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатув берган.

Суд судланувчига нисбатан қилган жиноят ишидан чин дилдан пушаймонлигини инобатга олган ва оилавий шароитидан келиб чиқиб қилган жиноятига мос равишда жазо тайинлаган.

Завқий Қурбонов,
Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси

Малик Бобоев,
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судяси

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: