10:01 | 01.07.24

                       

Бухорода кўп қаватли уйлар қурган тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бухорода кўп қаватли уйлар қурган тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ундан жабрланганлар Ички ишлар органларига мурожаат қилишлари сўралади.

Бухоро шаҳрида кўп қаватли уйларни қуриш билан шуғулланиб келган «Ҳумо Азия» МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, «Ҳумо Азия» МЧЖ раҳбари Жамшид Каримов томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларда содир этилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айбланувчи Жамшид Каримов томонидан Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов ҳамда Садриддин Айний кўчаларида қурилаётган кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган ва тергов органи томонидан бугунги кунга қадар тегишли тартибда жабрланувчи сифатида эътироф этилмаган фуқаролар зудлик билан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига мурожаат қилиш сўралади.

Манзил: Бухоро шаҳар ИИО ФМБ

Мурожаат учун телефон: (65) 222-59-00, (91) 244-40-40, (91) 401-07-02.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: