9:24 | 03.07.24

                       

Тошкентнинг учта тумани газдан узиб қўйилади

Тошкентнинг учта тумани газдан узиб қўйилади.

Тошкент шаҳрининг уч туманида бугун, соат 10:00 дан бошлаб газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.

Унга кўра, таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Бектемир ва Яшнобод туманларининг қуйидаги ҳудудларига 3 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

  • Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 14:30 гача): «Дўстлик» ва «Чингелди» МФЙлари

Аҳоли истеъмолчилари сони: 1320 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 28 та.

  • Бектемир тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача): «Нурли йўл» МФЙ Яшил водий, Шодиёна, А.Икромов, А.Темур, Бектемир шох кўчалари, «Забардаст» МФЙ Янги ҳаёт кўчаси

Аҳоли истеъмолчилари сони: 476 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 12 та.

  • Яшнобод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Миришкор” МФЙ

Аҳоли истеъмолчилари сони: 510 та ерли хонадон

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: