15:50 | 05.07.24

                       

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга кетди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга кетди.

Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 5 июль куни Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарлари кенгашининг “Транспорт ўзаро боғлиқлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни барпо этиш” мавзусида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари йиғилиши кун тартибидан савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва инвестиция-молия соҳаларида, шунингдек, “яшил” иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергетика, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш борасида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: