15:41 | 05.07.24
Қашқадарёда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири вафот этган (видео).
Қашқадарё ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати Қарши шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 4 июль куни соат тахминан 07:53 ларда Қарши шаҳридан ўтувчи автомобиль йўлининг 2 км.да, ҳайдовчи, Р.А. бошқарувида бўлган Spark русумли автомобиль орқага бурилётганида, ҳайдовчи Х.Л. бошқарувида бўлган BYD SONG PLUS русумли автомобили ҳаракат йўлига чиқиб кетиб, Spark’га урилиб кетган. Spark эса қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, Р.А. бошқарувида бўлган Nexia-1 русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Оқибатда, Spark ҳайдовчиси Р.А. тан жарохати олиб шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан у шифохонада вафот этди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: