8:11 | 30.07.24
Чўл тошбақасини мажбурлаб нос чектирган эркаклар узр сўраб чиқди. Уларга жарима ҳам белгиланган (видео)
Икки нафар фуқаро Ўрта Осиё чўл тошбақасига мажбурий равишда нос чектиришгани ҳақида хабар берилганди. Сурхондарё вилояти экология бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Аниқланишича, мазкур ҳолатни Денов тумани «Янгикуч» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар Ҳ.Н ва М.Нлар апрель ойлари бошларида содир этган. Ҳ.Н ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасини юритиш учун маҳалласидаги даштликдан тошбақани ушлаб, нос чектирганини таъкидлади.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бўлими томонидан икки нафар фуқаронинг ҳар бирига нисбатан БҲМнинг 3 баробари – 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.