14:29 | 16.02.24

                       

Данғарада қўшнисини уриб ўлдирган йигитга суд ҳукми ўқилди

Фарғонанинг Данғара туманида қўшнисини уриб ўлдирган йигитга суд ҳукми ўқилди. Bugun.uz'даги маълумотларга кўра, йигит қўшнисини маст ҳолда ўзаро жанжал оқибатида ўлдирган.

Данғарада қўшнисини ўлдирган йигит 8 йил 6 ойга қамалди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди Bugun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, М.М 2023 йил 28 июн куни соат 22:00 ларда Данғара тумани, Капасарой МФЙ, Арчазор кўчасидаги фермер хўжалигига туташ бўлган қисмида таниши М.Н билан кўришган. У билан спиртли ичимлик ичиб, томорқага сув қўйиш масаласида ўзаро жанжаллашиб қолган. Маст ҳолда бўлган ММ таниги М.Н ни танасининг турли соҳаларига қўл ва оёқлари қасддан уриб-тепиб, унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда, М.Н кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, шу куни шифохонада вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Дағара туман судининг 2023 йил 27 ноябрдаги ҳукмига кўра, М.М га содир қилган жинояти учун ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: