11:42 | 24.10.23
Бош прокуратура Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳудудида кўплаб қоидаларни бузиш ҳолатларини аниқлаган.
Бош прокуратура Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган манзарали боғдорчилик ва ўрмон илмий-тажриба хўжалиги ҳудудида яшиллик даражаси қисқараётгани юзасидан жиноят иши қўзғатган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура Экология вазирлиги ва бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳудудидаги ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш аҳволини ўрганган.
Бу жараёнда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган «Дархон» илмий-тажриба станцияси (аҳоли тилида Дендропарк) ер майдонлари мутахассислар томонидан текширилиб, ҳудудда кўп йиллик дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатларни аниқлаган.
Бош прокуратура мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 198 (Экинларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатган.
Ҳозирда мазкур жиноят бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: