21:16 | 30.03.24

                       

Экологик муаммолар сабабли электромобилларни рўйхатдан ўтказиш нархига имтиёзлар берилади

Экологик муаммолар сабабли электромобилларни рўйхатдан ўтказиш нархига имтиёзлар берилади. Қарор 2024 йил 1 апрелдан кучга киради.

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, эндиликда Ўзбекистонда экологик муаммолар сабабли электромобилларни рўйхатдан ўтказиш нархига имтиёзлар берилади. 

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда кенг жамоатчилик орасида экологик муаммолар кенг муҳокама қилинмоқда. Ўз навбатида мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш, яшил энергетикани қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шундай чора-тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида аҳолининг яшил энергетикада ҳаракатланувчи транспорт воситалари харид қилишини рағбатлантириш мақсадида бундай тоифадаги транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида имтиёз берилмоқда.

Бунга кўра, 2024-йил 1-апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида — 510 минг сўм тўлов белгиланмоқда.

Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун эса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: