23:15 | 30.06.24

                       

Экология вазири ёшлар билан учрашди

Экология вазири ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланган.

Экология вазири ва ёшлар ўртасида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 29 июнь куни Экология вазирлигида вазир Азиз Абдуҳакимов бир қатор экофаол ёшлар билан учрашди.

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ташкил қилинган учрашувда вазир табиатга бефарқ бўлмаган ёшлар билан самимий суҳбатлашди. Азиз Абдуҳакимов иштирокчиларни «Ёшлар куни» билан самимий табриклади.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Учрашув давомида ёшлар долзарб экологик масалалар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Хусусан, туризм ҳафталиги, саноат туризмини ривожлантириш ва бунда ёшларнинг ўрнини янада мустаҳкамлашга эътибор қаратилди. Шу билан бирга, ёш эколог кадрлар захирасини яратиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш ва бошқа муҳим масалаларга эътибор қаратилди.

Учрашувда Азиз Абдуҳакимов ҳар бир иштирокчининг таклиф ва мулоҳазалари, албатта, инобатга олинишини таъкидлади. Қолаверса, ёшларда табиатга ғамхўрлик ҳисси ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб, бунинг учун миннатдорлик билдирди. Якунда ёшлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга экологияни асраш борасида жон куйдираётган, экологик масъулиятни ҳис қилаётган ёшлар сони ортиб бормоқда. Хусусан, ўтган йилда Ўзбекистонда экология ва туризм соҳасига оид тадбирларда 2,5 миллионга яқин экофаол ёшлар иштирок этди. Йил давомида республика бўйлаб ташкил этилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан жами 800 000 нафарга яқин экофаоллар ва волонтёрлар қатнашди.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида бўлиб ўтган «Марказий Осиё овози» тадбирида 5 та мамлакатдан келган 60 га яқин эко-фаоллар Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиш маданиятини тараққий этиш стратегиясини муҳокама қилишди. 4-октабрда эса Самарқанд шаҳридаги Марказий Осиё ёшлари экологик оромгоҳи доирасида 2000 нафарга яқин талабалар иштирокида «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳудудида дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Самарқандда ташкил этилган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси — CОП-28га бағишланган «Дунёни янада яхшилаймиз» Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳида 5 та мамлакатдан келган 60 нафарекофаол ёшлар Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиш маданиятини ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилишди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: