21:18 | 29.05.24

                       

Экология вазирлиги «Янги Ўзбекистон» боғида 10 000 та пластик ўрдакчалар туширилишига муносабат билдирди

Экология вазирлиги «Янги Ўзбекистон» боғида 10 000 та пластик ўрдакчалар туширилишига муносабат билдирди. Ҳолат юзасидан мутасаддилар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Экология вазирлиги матбуот хизмати 1 июнь куни «Янги Ўзбекистон» боғида 10 000 та пластик ўрдакчалар туширилмоқчи эканлигига расмий муносабат билдирди.

Қайд қилинишича, ижтимоий тармоқларда «Янги Ўзбекистон» боғида 10 000 та пластик ўрдакчалар туширилмоқчи эканлиги ҳақида хабар тарқалди.

Экология вазирлиги бундай хатти-ҳаракатларни кескин қоралаши ва бундай ҳолатлар қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қилди.

Экология вазирлиги матбуот хизмати

Ҳолат юзасидан вазирлик томонидан воқеа жойига чиқилиб, мутасаддилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундай хатти-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларни қўпол равишда бузиш ҳисобланиши ҳамда жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилган.

Экология вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 62-моддасида «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар» дея белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Атроф-муҳитга зарар етказиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91прим 1-моддаси, 95, 161-моддаларига кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлади.

Экология вазирлиги матбуот хизмати

«Пластик буюмлар узоқ муддат чиримайди ва чиқинди сифатида табиатга катта зарар етказади. Шундай экан, ўзимиз ва фарзандларимиз яшаб турган табиатни тоза сақлашга, асраб-авайлашга ҳисса қўшайлик», — дейилади хабарда

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: