13:01 | 04.06.24

                       

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси учун танлов нега кечикаётгани аниқланди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси учун танлов нега кечикаётгани аниқланди. Шунингдек, жамғарма қанча ўрин ажратилганини очиқлади.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан яқин кунлар ичида 2024 йилги 1-очиқ стипендия танловларини эълон қилиш режалаштирилмоқда. Бу ғақда жамғарма ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, жамғарма фаолияти трансформация бўлаётганлиги сабабли танлов эълон қилишда бироз кечикишлар бўлмоқда. 2024-йил 1-очиқ стипендия танлови учун 500 ўрин ажратилган бўлиб, квоталар ва стипендиатлар учун ажратилган маблағлар қисқартирилмаган. «Эл-юрт умиди» жамғармаси йил давомида танлов эълон қилиб боради.

«Яқин кунлар ичида танлов учун ҳужжат қабул қилинишини маълум қиламиз. Турли хил каналларда ва консалтинг фирмалар томонидан асоссиз равишда тарқатилаётган хабарларга ишонмасликка ва фақат ‘Эл-юрт умиди’ жамғармасининг расмий веб-сайтида ҳамда каналларида эълон қилинган маълумотлар ва кўрсатмалар асосида иш тутишингизни сўраб қоламиз!», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: