11:11 | 26.10.23

                       

Эммануэл Макрон Қозоғистонга боради

Шунингдек, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳам мамлакатга ташриф буюради.

Франция президенти Эммануэл Макрон ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қозоғистон президентининг матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2023 йил 1 ноябр куни Эммануэл Макрон расмий ташриф билан ушбу мамлакатга боради. Ташриф чоғида икки давлат раҳбари савдо-иқтисодий, сармоявий ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказади, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилади.

Шунингдек, Франция етакчиси Қосим-Жўмарт Тўқаевга телеграмма ҳам ёзган.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, энергетика, сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, шунингдек, хомашё саноати соҳаларида шериклик муносабатларини ривожлантириш мақсадида Қозоғистонга бўлажак ташрифимни интиқлик билан кутаман», дея телеграмма матнини келтиради «Zakon.kz» нашри.

Бундан ташқари, 2 ноябр куни Венгрия бош вазири Виктор Орбан Астанага расмий ташриф билан боради. Ташриф давомида Қозоғистон-Венгрия ҳамкорлигини савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: