20:21 | 06.04.24
Ер олган ёшларга 100 млн сўмгача кредит ажратилади. Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадлари оширилади ва бандлиги таъминланади.
«Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилди.
Қарорга кўра, туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилади ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи қуйидаги янги тизим жорий этилади:
60 минг гектар ер майдонини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар (талабгорлар) ўртасида ўтказилади.
Бунда:
Қарорга кўра, талабгорларга 30 йил муддатгача кичик лотларда “бир массив – бир маҳсулот” тамойили асосида қуйидагилар ижарага берилади:
Талабгорларга ажратиладиган ер майдонлари ўлчамлари «маҳалла еттилиги» таклифига кўра аниқланади.
Ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага олган ёшлар «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар сақлаб қолинади.
Талабгорлар томонидан ер майдонларида етиштириладиган экин турлари ва улар миқдорининг доимий мониторинги Ёшлар ишлари агентлигининг «Ёш фермерлар» платформаси орқали амалга оширилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: