17:57 | 14.02.24

                       

Эрон Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази билан бир нечта йўналишларда ҳамкорлик қилади

Эрон элчиси Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази билан бир нечта йўналишларда ҳамкорлик қилиш юзасидан келишиб олди. Элчи марказнинг барпо этилиш тарихи, мақсади ва вазифалари билан танишиб чиққан.

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Али Искандарий 13 феврал куни Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига борди. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Эрон элчисига марказ директори томонидан Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиш тарихи, мақсади ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумот берилган.

Элчи Муҳаммад Али Искандарий Марказ ва унинг ғояси, Ислом меросини чуқур ўрганиш ва тадқиқ қилиш йўналишида давлат даражасида юқори аҳамият берилаётганини олқишлади. Эрон Элчиси Марказ билан қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди:

  • марказни қурилиш материаллари, сув қувурлари ва жиҳозлаш учун зарур анжомлар билан таъминлаш;
  • марказ ҳудудини кўкалазорлаштиришда Эрон тажрибасини қўллаш;марказ қурилиш жараёнига, хусусан гумбазларни безатиш ва декорация гилишга эронлик мутахассис ва архитекторларни жалб гилиш;
  • тарихий ёдгорликларни реконструкция қилиш, қайта тиклаш ва бу йўналишдаги мутахассислар малакасини ошириш;
  • форс тилидаги манбаъларни тадаиқ қилиш.

Томонлар келажакда илмий-маънавий ва маърифий тадбирларни ўтказишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: