16:29 | 12.11.23 703

Европа Иттифоқи Россияни Марказий Осиёдан сиқиб чиқариш режаларини яширмаяпти — Лавров

Россия ташқи ишлар вазири мамлакат «тарихан бу минтақада бўлгани» ва «ҳеч ерга йўқолмаслигини» айтган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқи ушбу мамлакатни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказдан сиқиб чиқариш бўйича режаларини яширмаётганини айтди. У россиялик журналист Павел Зарубин билан суҳбатда Россия «бу минтақада аввалдан бўлгани ва ҳеч ерга йўқолмаслигини» даъво қилган.

Фото: Россия Ташқи ишлар вазирлиги

«Европа Иттифоқи бизни ҳар томонлама жиловлаш, Марказий Осиё ва Кавказдан сиқиб чиқариш ниятларини яширмаяпти. Бу иш бермайди. Биз тарихан шу ердамиз ва ҳеч қаерда йўқолиб кетмаймиз. Бизнинг шерикларимиз, иттифоқчиларимиз буни жуда яхши билишади», – дейди у.

Лавров, шунингдек, Эммануэл Макроннинг Қозоғистонга ташрифидан олдин Ғарб матбуотида чиққан «Франция президенти Путиннинг томорқасига ташриф буюргани» қабилидаги хабарларга муносабат билдириб, «Ғарб дунёси етакчилари ўзларига жуда бемаъни баёнотларни чиқаришга имкон бераётганларини» таъкидлаган.

«Франция президенти Макрон Қозоғистонга ташрифи чоғида бу мамлакат ҳеч қачон ҳеч кимнинг вассали бўлмаслигидан хурсанд эканлигини очиқчасига айтди. Бу дипломатик тил учун ҳам бемаъниликдир», – дейди Россия ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойининг бошида Франция президенти Эммануэл Макрон икки кунлик ташриф билан Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлди. Дунё матбуотида унинг Марказий Осиёга келиши Россия-Украина уруши фонида ушбу мамлакатнинг энергетика тизимини диверсификация қилишга уриниши мақсадида амалга ошаётгани айтилди. Дарҳақиқат, Макрон ташрифи давомида икки давлат билан ҳам уран етказиб бериш бўйича келишувларга эришди. Жумладан, Франциянинг Orano компанияси Навоий вилоятида уран қазиб олиш учун 500 миллион доллар сармоя киритиш бўйича Ўзбекистон биан шартнома имзолади.

Франция президенти Қозоғистонга сафари давомида ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида қозоқ тилида пост қолдириб, унда «суперкучлар яна ҳукмронликка интилаётган ва баъзилари олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракатларни содир этишга уриниши мумкин бўлган дунёда» янги истиқболларни биргаликда қура оладиган шериклар ва дўстларга ишониш муҳимлиги, Франция ва Қозоғистон ҳам уларнинг қаторига киришини таъкидлади. Макрон Ўзбекистон раҳбари билан ҳам ўзаро стратегик алоқаларни ривожлантириш бўйича келишиб олди.

Унинг ташрифидан бир неча кун ўтиб, Қозоғистонга Россия президенти Путин борди ва мамлакат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди. Шунингдек, Италия президенти 9-11 ноябр кунлари Ўзбекистонда бўлди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров эса худди шу вақтда расмий ташриф билан Парижга бориб, Эммануэл Макрон билан учрашди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1019
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 895
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 544
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 457
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1158
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 952