9:53 | 23.12.23
Рейслар вақти ўзгартирилган йўловчилар жарималарсиз чипталарни кейинги учиш саналарига қайта брон қилиш ёки чипта учун тўланган пул миқдорини тўлиқ қайтариб олишлари мумкин.
Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қатор рейсларга чекловлар ўрнатилди. Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида HY9801/9802 Наманган – Перм – Наманган, HY9805/9806 Наманган – Самара – Наманган йўналишлари ўзгартирилган жадвал бўйича Тошкент халқаро аэропортига/дан амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» хабар берди.
HY9801/9802 авиақатновлари, Тошкент – Перм – Тошкент йўналиши бўйича:
HY9805/9806 авиақатновлари, Тошкент – Самара – Тошкент йўналиши бўйича:
«Рейслар вақти ўзгартирилган йўловчилар жарима тўловларисиз чипталарни кейинги учиш саналарига қайта брон қилиш ёки чипта учун тўланган пул миқдорини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга», — дейилган компания хабарида.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан юқоридаги рейслар йўловчиларига рейсларга рўйхатдан ўтиш вақтидан эртароқ Тошкентга мустақил равишда етиб келишлари, Россия шаҳарларидан юқорида кўрсатилган рейслар бўйича саёҳат қилаётган йўловчилар Тошкент аэропортига етиб келганларида мустақил равишда муқобил транспортда Наманганга боришлари тавсия этилган.
Аввалроқ, Ўзбекистонда иккита аэропорт фаолияти вақтинча чекланиб, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли авиакомпанияларнинг 10 дан ортиқ парвози кечиктирилгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: