20:16 | 21.12.23

                       

Ўзбекистонда иккита аэропорт фаолияти вақтинча чекланди

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли авиакомпанияларнинг 10 дан ортиқ парвози кечиктирилди.

Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити – қалин туман туфайли Наманган ва Фарғона аэропортларида рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча чекланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Наманган халқаро аэропортининг қуйидаги парвозлари кечиктирилди:

Flynas авиакомпаниясининг XY-652 Наманган – Жидда парвози (йўловчилар Наманган аэропортида парвозни кутишмоқда);

– «Аэрофлот» авиакомпаниясининг SU-1971 Наманган – Москва парвози (йўловчилар Наманган аэропортида парвозни кутишмоқда);

– RedWings авиакомпаниясининг WZ-1124 Махачкала – Наманган – Махачкала рейси (самолёт Наманганда об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда);

– Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9858 Уфа – Наманган парвози (Тошкентга йўналтирилган);

– Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9825 Наманган – Сочи парвози (йўловчилар Наманган аэропортида парвозни кутишмоқда);

– Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P-5382 Мадина – Наманган парвози (Тошкентга йўналтирилган). 5P-5381 Наманган – Мадина парвози Тошкентдан амалга оширилади. Йўловчилар эса ер усти транспортида Тошкент шаҳрига етказилади;

– Jazeera Airways авиакомпаниясининг J-663 Қувайт – Наманган парвози (самолёт Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилган, йўловчилар Наманганга ер усти транспортида етказилади).

Шунингдек, Фарғона халқаро аэропортида ҳам бир нечта парвозлар кечиктирилган. Жумладан:

– Utair авиакомпаниясининг UT-789 Москва – Фарғона парвози (Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди.UT-790 Фарғона – Москва парвози об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда);

– S7 авиакомпаниясининг S76323 Иркутск – Фарғона – Иркутск парвози (Иркутсксдан учиш 2023 йилнинг 22 декабр санасига Тошкент вақти билан соат 18:00 га қолдирилди).

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: