22:43 | 03.01.24

                       

Фарғонада ЙПХ ходими йўл-транспорт ҳодисаси содир этди – видео

Фурқат туманида ЙПХ инспектори бошқарувидаги Lacetti Nexia-2 билан тўқнашган.

Bugun.uz маълумотларига кўра, шу йилнинг 2 январ куни ЙПХ инспектори сафдор Т.Т. ўзига бириктирилган Lacetti русумли хизмат автомашинасини Фурқат тумани Айритом қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ж.С. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда Lacetti трансформаторга бориб урилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: