9:11 | 01.07.24

                       

Фарғонада гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Фарғонада гиёҳвнадлик моддалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди. Уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғонада 11 кг. 966 гр. «гашиш» моддаси моддаси мусодара қилинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса «Қўқон-Фарғона» йўналишида ҳаракатланаётган Треcкер русумли автотранспорт воситаси Боғдод туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда Фарғона шаҳрида яшовчи, 1974 ва 1988 йилларда туғилган 3 нафар шахс 11 кг. 966 гр. «гашиш» моддасини олиб кетаётганликлари аниқланиб, процесссуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, уларни бошқа автомашинада кузатиб бораётган ва гиёҳвандлик воситасининг ҳақиқий эгаси бўлган, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1990 ва 1993 йилларда туғилган эр-хотин ҳам қўлга олинган. Мазкур эр-хотин гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун муқаддам судланган.

Терговга қадар текширув давомида, улар Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган ажал оғусини Қўқон шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёлдан сотиб олганликлари аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: