7:07 | 18.02.24
Фарғонада майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатганлар ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими, вилоят прокуратураси, ИИБ ТҚБ киберхавфсизлик бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Унга кўра, «Ёшлар» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ф.И. ўз уйида 36 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 208,2 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: