11:23 | 26.01.24

                       

Фарғонада ўртага катта миқдорда пул тикиб, хўроз уриштирган жиноий гуруҳ ушланди

Тезкор тадбирда кассадан қиймати 130 миллион сўмдан зиёдни ташкил этувчи пул ҳамда 14 дона хўроз далил сифатида олинган.

Фарғона вилоятида ўртага катта миқдорда пул тикиб, қимор ўйини ташкил этган жиноий гуруҳ қўлга олинди, деб хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 1962 й.т. Қува тумани, Қалинпўстин МФЙда яшовчи А.Т жиноий шериги 1974 й.т, Қайрағоч МФЙда яшовчи Н.М.лар бир гуруҳ бўлиб қимор ва таваккалчиликка асосланган хўроз ўйини ташкил қилгани аниқланган. Улар ушбу жиноий фаолиятга яна 3 нафар шахсларни шерик қилиб, Фарғона шаҳар, Мустақиллик маҳалласида 400 нафар иштирокчиларни жалб қилган ҳолда «Хўроз уриштириш» учун шароит яратиб, иштирокчиларнинг ҳар биридан 50 минг сўмдан пул йиққан вақтда ушланган.

Бундан ташқари, тадбир давомида кассадан 84 млн 356 минг сўм, 3 минг 750 АҚШ доллари, 8 минг 741 Қирғизистон соми, қимор ўйинига келган шахслардан 14 миллион сўм пуллар, 14 дона хўроз ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қимор ўйинларини ташкиллаштирган шахс қамалгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: