19:21 | 09.06.24

                       

Фарғоналик сотувчи харидорнинг қарийб 2 ярим млн пулини ўғирлади

Фарғоналик сотувчи харидорнинг қарийб 2 ярим млн пулини ўғирлади. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Муқаддам судланган тилло-тақинчоқ сотувчиси қайта жиноятга қўл урди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона вилоятида яшовчи 36 ёшли Ғ.О. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 2.240.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини айтган.

Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи муқаддам судланган Р.А. содир этганлиги аниқланди.

Маълумотларга кўра, Р.А. жабрланувчи Ғ.О. билан телеграм мессенжери орқали гаплашиб, ўзини савдо маркази ходими сифатида таништирган. У харидорга арзон нархда тилло-тақинчоқ буюмлари сотишини айтиб, алдов йўли билан 2.240.000 сўм пул маблағларини ўтказиб олиб, берган ваъдасини бажармасдан уни қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: